ИЗМАЙЛОВА Галия Баязитовна (1923.12.2, Томск) — балет артисти, балетмейстер. Ўзбекистон халқ артисти (1951). Тошкент балет мактабини (1941), Тошкент театр ва рассомлик санъати ин-ти (1961)ни тугатган. 1941 й. дан Навоий театрининг етакчи балет яккахони, 1977—85 й. лар бош балетмейстер, 1985 й. дан балетмейстер. Семурғ («Оқ билак»), Мария, Зарема («Бокчасарой фаввораси») каби илк ролларидаёқ қаҳрамонлар ички ду-нёсини ифодали ҳаракатлар орқали очиб беришга интилган. Энг яхши роллари: Китри («Дон Кихот»), Гуло-йим («Қирқ қиз»), ТаоХоа («Лола-қизғалдоқ»), Одетта-Одилия («Оққуш кули»), Хуанита («Дон Жуан»), Гулнора («Раққоса»), Кармен («Карменсюита»), Лайли («Лайли ва Мажнун»), Чундари («Севги тумори»), Эгина («Спартак») каби образлари бадиий юксаклиги, ижро техникасининг мукам-маллиги, европа мумтоз рақсини анъ-анавий ўзбек рақс ҳаракатларида уйғунлаштирилиши билан ажралиб туради. «Оққуш кули», «Навруз», «Шаҳризода», «Севги тумори», «Кашмир афсонаси», «Севги афсонаси», «Боқчасарой фаввораси», «Эсмеральда», «Орзу», «Князь Игорь», «Бурон», «Фауст», «Зебуннисо», «Умар Хайём», «Ал Фарғоний» каби операларнинг рақсларини саҳналаштирган.
Измайлова янги турдаги ўзбек мумтоз рақс мактаби асосчиларидан. У Фарғона, Бухоро, Хоразм халқ рақслари ва Европа рақсининг ижобий таъсирида замон мумтоз раке миниатюраларининг яратувчиси ва моҳир ижрочиси сифатида танилди. М. Равелнинг «Болеро» балети, шунингдек, М. Ашрафийнинг «Дилором» операси учун «Сўғдиёна», «Хинди», «Араб» ва «Фарғона» каби мустақил хореографик миниатюралар яратди. Қардош халқлар, Шарқ ва б. халқларнинг миллий хореографик санъатини ўрганиб, «Жаҳон халқлари рақслари» концерт дастурини тузди.
Унинг репертуарида Ҳиндистон, Индонезия, Мьянма, Сурия, Миср, Мексика, Аргентина, Куба каби турли мамлакат халқларининг миллий рақслари мавжуд. Измайлова «Баҳор», «Лазги» ва б. ансамблларда кўпгина рақслар саҳналаштирган. Бир қанча мамлакатларда гастролда бўлиб, томошабинларни ўзбек халқ рақслари билан таништирган. Измайловага бағишланган «Умрга тенг рақс» фильми суратга олинган (1984). Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1970). «Шуҳрат» медали (1997), «Дўстлик» ордени (1998) б-н мукофотланган.
Ад.: Авдеева Л., Галия Измайлова, Т., 1975.
Моҳина Аширова.