ИЗМИР

ИЗМИР — Туркиянинг ғарбидаги шаҳар, йирик порт. Измир элининг маъмурий маркази. Эгей денгизининг Измир қўлтиғи соҳилида. Аҳолиси 2,018 млн. киши (1995). Измир мил. ав. 2минг йилликда бунёд этилган ва Смирна (юн. Smirne) деб аталган. 15-а. дан Усмонли турклар салтанати таркибида. 18-а. охиридан И. Туркиянинг иқтисодий ва маданий марказларидан бири. 1919 й. 15 майда шаҳарни Греция аскарлари оккупация қилди; 1922 й. 9 сент. да озод қилинди. 2-жаҳон урушидан кейин Измир порти ҳарбий денгиз база-сига айлантирилди. И. Туркиянинг экспорт бўйича би-ринчи, импорт бўйича (Истанбулдан кейин) 2-ўриндаги порти. Т. й. ва шоссе йўллар тугу-ни. Халқаро аҳами-ятга эга аэропорт бор. Муҳим қ. х. р-нининг (тамаки, пахта, узум, зайтун, дон етиштирилади) саноат ва савдо маркази. Тўқимачилик, озиқ-овқат, тамаки, цемент, ойна-керамика, ёғочсозлик, машина-созлик, кемасозлик ва б. корхоналари бор. Измир атрофидан лигнит, симоб, асбест қазиб чиқарилади. Шаҳарда ҳар йили халқаро ярмарка ўтказилади. Ун-т, иқтисодиёт ва савдо академияси, консерватория, археология музейи бор. Қад. биноларнинг қолдиклари (мақбаралар, театр, стадион ва б.) сакданган.

Loading...