ИЗОБАРИК ЖАРАЁН — босим ўзгармас бўлган шароитда системада содир бўладиган физик жараён. И. ж. системанинг термодинамик ҳолат диаграммасида изобара билан тасвирланади. Атмосфера босимида содир бўладиган физик жараёнлар, жумладан, сувнинг исиши, очиқ идишдаги газнинг қизиши ёки совиши, модданинг икки фазали ҳолатидаги изотермик жараён ва кўпгина кимёвий реакциялар И. ж. га мисол бўла олади. Юқори ва паст босимларда моддаларнинг хоссаларини тадқиқ қилишда, иссиклик машиналарида (мас, Жоуль, Дизель цикллари) Изобарик жараёндан фойдаланилади.
Идеал газ ҳажми V И. ж. да т-рага тўғри пропорционал (Гей — Люссак қонуни). Изобарик жараёнда идеал газнинг бажарган иши pAV га тенг ва, демак, ташқаридан олинган иссиклик микдори унинг т-раси ортишига ва иш бажаришига сарф бўлади. Шунинг учун Изобарик жараён даги иссиклик сигим Ср изоҳорик жараёнцатп (бу ҳолда иш бажарилмайди) иссиклик сиғим Су дан ҳар доим катта.