ИЗОБАРИК СИРТ — ҳамма нуқтасида атмосфера ҳавоси босими бир хил бўладиган сирт. И. с. ларнинг ўзаро жойлашуви ҳаво босимининг фазода тақсимланиши тўғрисида таассурот беради. Циклоида, яъни паст босим соҳасида Изобарик сиртлар ботик, сиртлардан, антициклонда, яъни юқори босим соҳасида эса қабариқ сиртлардан иборат бўлади (расмга қ.). И. с. нинг қиялиги шамол тезлигини аниқлайди: И. с. қиялиги қанчалик катта бўлса, шамол тезлиги шунчалик кучли эканлигини билдиради. Изобарик сиртнинг бирор сатҳ (мас, денгиз сатҳи ва б. сиртлар сатҳи)га қиялиги минут улушлари билан ўлчанади. Изобарик сирт сатҳ билан кесишеа, изобараларни ҳосил қилади. Асосий Изобарик сирт лар: 1000, 900, 800,…, 100 мб, сўнгра 50, 25, 10 мб сиртдир. Метеорологияда, кўпинча, асосий Изобарик сирт ларнинг денгиз сатҳидан баландлик хариталари тузилади. Изобарик сирт 1000 мб денгиз сатҳига яқин, 500 мб денгиз сатҳидан 5 км чамаси баландда ётади.