ИЗОБАРЛАР

ИЗОБАРЛАР (изо… ва юн. baros — вазн, оғирлик) — бир хил сондаги нуклонлар А дан, лекин сони ҳар хил бўлган протонлар Zea нейтронлар N дан ташкил топган турли кимёвий элементларнинг атомлари таркибидаги ядролар (мас, 32Ge77, 33As77, 34Se77 ва б.). Нейтрон массаси протон массасидан 1,3 МэВ га катта. Шунинг учун Изобарлар бир хил нуклонларга эга бўлишига қарамай, нейтронлар ва протонлар сони турли миқдорда бўлганлиги учун, массалари бўйича бирбиридан фарқ қилади. Ядродаги нейтронлар сонининг протонлар сонига нисбати N/Z нуклонлар миқдори А ортиши билан маълум қону-ният бўйича кўпайиб борса, турғун Изобарлар дейилади. Енгил ядролар учун бу нис-бат бирга, нуклонлар сони тахм. 185 гача ортганида у 1,5 га тенг бўлади. Mac, 34Se77 га ўхшаш Изобарлар турғун ядролар ҳисобланади. Чунки бу ядроларнинг тарки-бида 34 та протон ва 43 та нейтрон мавжуд бўлиб, у қонуният бўйича аник/ ганган сонга тенг: =1,26. Аммо ядродаги нейтронлар сонининг протонлар сонига нисбати тургун Изобарлар учун аниқланган сондан фарқли бўлса, бун-дай Изобарлар радиоактивлик хусусиятига эга бўлади. Mac, „As71, зге77 ва б – Р-радиоактивликка эга. ,4е» протонларининг сони кўп бўлганлари эса, мас, 3,Вг77, збКг77 ва б. радиоактивлик хусусиятига эга бўлиб, позитрон чиқариб парчаланиб туради.