ИЗОБУТИЛЕН

ИЗОБУТИЛЕН, CH2=C(CH3) 2 — тўйинмаган углеводород, рангсиз газ. Қайнаш т-раси — 6,9°; суюқланиш т-раси — 140,35°; суюқ Изобутиленнинг зичлиги 594 кг/ м3 (20°). Сувда ёмон, спирт ва эфирда яхши эрийди. Олефинларнинг барча хоссаларини намоён қилади. Водород, галогенлар, галогенводородлар билан кимёвий реакцияга киришади. Катализаторлар (мас, Ag2O) иштирокида ҳаво кислороди таъсирида оксидланиб, эпоксидлар, КМпО4нинг ишқорий эритмаси иштирокида гликоллар, НЮ4, (СН3СОО)4РЬ ва б. оксидловчилар таъсирида парчаланиб карбонил бирикмалар ҳосил қилади. Суюқ нефть маҳсулотлари ва газлари крекинги ва пиролизияа оралиқ маҳсулот сифатида ҳосил бўлади. Тоза Изобутилен изобутанни каталитик дегидрогенлаш йўли билан олинади. Изооктан, изопрен ва б. техник маҳсулотлар олиш учун ишлатилади.