ИЗОЧИЗИҚЛАР

ИЗОЧИЗИҚЛАР — географик харитада бир хил қиймат миқдордаги нукталарни, мас, атм. босими, атм. ёғинларининг қалинлиги, микдори, ҳаво т-раси ва ҳ. к. ни (жадвалга қаранг) бирлаштирувчи чизиқлар. Харитаграфияда кенг қўлланилади. Изочизиқлар ёрдамида хариталарда муайян ҳодисаларнинг турли тавсифи — уларнинг мавсумий ўзгариши, сил-жиш тезлиги, даврий такрорланиши кўрсатилади.

Ароматик Изочизиқларнинг алифатик Изочизиқларга нисбатан реакцияга киришиш хусусияти юқори. Электронакцептор ўринбосари реакцияга киришиш қобилиятини оширади, электрондонорлар эса пасайтиради.

Изочизиқлар усулида тузилган хариталарда чизиқлар оралиғи бўялиб кўрсатилса (тасвирланса) хариталарнинг ўқувчанлиги ошади. Аҳоли зичлигини тасвирловчи хариталар, т. й. ёки автомагистрал йўллардан бир хил масофада жойлашган ерлар, тоғли ҳудудларда бир хил баландликда жойлашган аҳоли сони ва аҳоли яшайдиган жойлар сони, қ. х. хариталарида етиштириладиган маҳсулотнинг ҳосилдорлигини тасвирлашда ва ҳ. к. да бу усулдан фойдаланилади.