ИЗОФЕРМЕНТЛАР

ИЗОФЕРМЕНТЛАР (изо… ва ферментлар) , изоэнзимлар, изозимлар — маълум ферментнинг молекуляр шакллари. Бир типдаги каталитик фаолликка эга. Бир турдаги организмларда ёки бир ҳужайрада учрайди. Бир хилдаги реакцияларни тезлатади, лекин тарки-бидаги аминокислоталари, баъзи физик, иммунологик, адсорбцион ва каталитик хоссалари, фазовий тузилиши ва б. билан фарқ қилади. Изоферментларни электрофорсз ёрдамида бир-биридан ажратиш мумкин. Кўпгина ферментлар (лактат-дегидрогеназа, малатдегидрогеназа, креатинкиназа ва б.) учун изоформ мавжудлиги аниқпанди. Битта фермент изоформлари Изоферментлар спектрини ташкил этади. У одам, ҳайвон ва ўсимликлар орга-низмининг турли тўқималари учун қатъи хос бўлиб, баъзи патологик ҳолатларда ўзгариши мумкин. Изоферментларни аниқлаш диагностик ахамиятта эга.