ИЗОГАМИЯ

ИЗОГАМИЯ (изо… ва юн. gamos — никоҳ) — морфологик жиҳатдан бир-биридан фарқ қилмайдиган, аммо ҳар хил биокимёвий ва физиологик ху-сусиятларга эга бўлган гаметаларнинг қўшилиши (копуляцияси)дан иборат жинсий жараён. И. бир ҳужайрали ва айрим кўп ҳужайрали сув ўтлари, тубан замбуруғлар ва кўпчилик бир ҳужайралилар (илдизоёқлилар, нурлилар, тубан грегариналар)да уч-райди, лекин кўп ҳужайрали орга-низмларда (яшил сув ўтларидан ташқари) учрамайди (яна қ. Анизогамия).

Prev Article

ИЗОБУТИЛЕН

Next Article

ИЗОМЕРИЯ