ИЗОҲОРИК ЖАРАЁН

ИЗОҲОРИК ЖАРАЁНсистема ҳажми ўзгармаган ҳолда системада содир бўладиган физик жараён. Системанинг термодинамик ҳолат диаграммасида изоҳора билан ифодаланади.

Қатгиқ жисмдаги жараёнларда, жумладан, изотермик жараёнларца ҳажм деярли ўзгармагани учун улар, одатда, Изоҳорик жараён деб ҳисобланади. Шунингдек, жуда тез содир бўладиган жараёнлар (мас, портлаш жараёни) да ҳажм ўзгаришга деярли улгурмагани сабабли уларни Изоҳорик жараён деб караш мумкин. Изоҳорик жараён иссиклик машиналари (мас, Отто, Дизель цикллари)да учрайди.

Изоҳорик жараён ж . да ҳажм ўзгариши билан боғлиқ механик иш бажарилмайди; системанинг ички энергияси ўзгариши иссиқлик ютил и ши (ёки чиқарилиши) туфайли содир бўлади ва т-ранинг ўзгариши (ортиши) босимнинг ўзгариши (ортиши)га олиб келади. Идеал гяздаги Изоҳорик жараён Шарль конунит бўйсунади (қ. Изоҳора), реал газлардаги Изоҳорик жараён Шарль қонунига бўйсунмайди.

Prev Article

ИЗОТОПЛАР

Next Article

ИЗОЧИЗИҚЛАР