ИЗОЛЯЦИЯ (техника ва қурилишда) — асбоб-ускуналарни, шунингдек, бино ва иншоотларнинг тўсувчи конструкцияларини ишлатиш ва б. да атмосферанинг зарарли таъсирларидан ҳимоя қилиш; электр ёки иссиклик энергияларининг йўқолишини олдини олиш бўйича, электротехник қуридмалар, рўзғорда ишлатиладиган электр асбоблар ёрдамида энергиядан хавфсиз фойдаланиш бўйича, асбоб-ускуналарнинг шовқинсиз ишлаши бўйича тадбирлар мажмуи. Мас, бинолар, иссиклик қурилмалари, совитиш камералари ва б. объектларнинг атроф муҳит билан кераксиз иссиклик алма-шинувини олдини олиш учун объектлар иссиклик изоляция материаллари билан бир ёки бир неча қатламда ўралади (тўсилади) (яна қ. Гидроизоляция, Товуш изоляцияси, Электр изоляция материаллари).