ИЗОМЕРИЯ (изо… ва юн. meros — қисм, бўлакча) — таркиби ва молеку-ляр массаси бир хил бўлиб, тузилиши, физик ҳамда кимёвий хоссалари ҳар хил бирикмалар мавжудлиги. Асо-сан, органик бирикмаларда учрайди. Структуравий ва фазовий Изомерия фарқ қилинади. Структуравий Изомерия молекулада атомларнинг боғланиш тартиби билан ажралиб туради. Турлари:
1) углерод скелета Изомерияси — таркиби ва молекуляр массаси бир хил бўлган молекула скелетини ҳосил қилувчи углерод атомлари орасидаги боғларнинг турли тартибига боғлиқ, мас, пентаннинг 3 та изомери бор: нормал пентан (I), изо-пентан (II) ва тетраметилметан (III).
Молекулада углерод атоми сони ортиб борган сайин кейинги келаётган ҳар бир углеводород учун изомерлар сони ҳам ортиб бораверади. Гексан С6Н]4 нинг 5 та изомери маълум бўлса, декан С10Н22 нинг 25 та изомери маълум ва ҳ. к. ;
2) ўрин Изомерияси — бир хил углерод скелетида водород билан алма-шинувчи атомлар, функционал гуруҳлар ёки қўш боғларнинг молекулада ҳар хил жойлашиши, мас, хлор алмашган пропанлар: СН3—СН2—СН2С1 ва СН3-СНС1-СН3; 1-бутен СН3СН2СН = СН2 ва 2-бутен СН3СН= = СНСН3. Скелет И. си билан ўрин Изомерияси бир вақтнинг ўзида учраши ҳам мумкин;
3) динамик И.-таутомерия — маълум шароитда мувозанатда бўлган бир-бирига осон ўтадиган икки ёки ундан ортиқ изомер шаклнинг мавжудлиги;
4) метамерияда кўп валентли атом (кислород, азот ва б.) га ҳар хил таркибли ва турлича тузилган радикаллар боғланган; мас, С4Н|0О оддий эфирининг иккита изомери маълум: СН3 — О—СН2СН2СН3 (метилпропил эфир), СН3СН2—О—СН2СН3 (диэтил эфир).
Оптик Изомерия молекулаларнинг асимметрик жойлашувидан келиб чиқади (қ. Стереокимё).
Изомерлар кимёвий тузилиши ҳар хил бўлганидан физик ва кимёвий хоссалари б-н фарқ қилади. Оддий органик бирикмалар, тўйинган ва тўйинмаган углеводородларнинг изомерлари, аввало физик хоссалари (қайнаш, су-юқланиш тралари ва б.) билан фарқ қилади, функционал гурухари бор мураккаброқ органик бирикмаларнинг изомерлари физик хоссалари б-н ҳам, кимёвий хоссалари билан ҳам фарқ қилади. Оптик изомерларнинг кимёвий хоссалари, шунингдек, поляризацияланган ёруғликни буриш хоссасидан бо-шқа деярли ҳамма физик хоссалари бир хил.
Изомерияни илк бор немис кимёгарлари Ю. Либих ва Ф. Вёлер кузатган (1823); бу терминни Изомерия Берцелиус таклиф этган (1830). Кимёвий тузилиш назарияси ҳали номаълум изомерлар мувжудлигини олдиндан билишга имкон бер-ди, буни А. М. Бутлеров исбот этди (1864).
Ад: Сланина 3., Теоретические аспекты явления изомерии в химии, пер. с чеш., М., 1984; Потапов В. М., Стереохимия, М„ 1988.
Қудрат Ахмеров.