ИЗОМЕРЛАНИШ

ИЗОМЕРЛАНИШ, изомеризация — органик бирикмаларнинг мо-лекуласи ичидаги ўзгариш. Бунда молекулаларнинг тузилиши ўзгаради-ю таркиби ва мол. м. ўзгармайди. Изомерланиш реакциялари қайтар реакциялардир: изомер шакллар ўртасидаги мувозанат т-ра, босим ва ш. к. га боғлиқ. Таутомерия И. нинг жузъий бир кўринишидир. Нефтни қайта ишлаш саноатида мотор ёнилғиларининг сифати Изомерланиш йўли билан яхшиланади, ароматик бўлмаган хом ашёдан кимё саноати учун муҳим ароматик углеводородлартолуол ва ш. к. олинади. Табиатдаги кимёвий жараёнларда Изомерланиш муҳим аҳамиятга эга.

Prev Article

ИЗОЛЯЦИЯ

Next Article

ИЗОМОРФИЗМ