ИЗОМОРФИЗМ

ИЗОМОРФИЗМ — турли математик объектлар бир хил хоссаларга эга бўлиши мумкинлиги билан боғлиқ математик тушунча. Ҳоз. замон мат. сининг аналог, модель каби кенг тарқалган тушунчаларига аниқлик киритувчи термини. Объектларнинг тузилиши (структураси) даги ўхшашлик (нисбат) ни ифодалайди. Мас, алгебрада майдон И. и, ҳалқа И. и, группа И. и қаралади. Ик-кита изоморф тўплам ўзларининг хоссалари жиҳатдан фарқ қилмайди. Икки хил изоморф тўплам бирор мавҳум математик тушунчанинг турли хил аниқ моделлари бўлади.