ИЗОМОРФИЗМ

ИЗОМОРФИЗМ (изо… ва юн. morphe — шакл) — кимёвий таркиби ва кристалл структураси бир-бирига яқин жинсларнинг ўзгарувчан таркибли бирикмалар (аралаш кристаллар) ҳосил қилиш қобилияти. Изоморфизм ҳодисасини биринчи марта 1819 й. немис кимёгари Э. Митчерлих аниқлаган ватермин сифатида таклиф қилган. Изоморфизм табиий минерал ва кристалларда кенг тарқалган бўлиб, ер пўстининг турли термодинамик зоналарида учрайди. Элементларнинг ўзаро изоморф аралашма ҳосил қилиши улар атом ради-усининг катталиги, кристаллокимёвий хусусиятлари (координация сони, ва-лентлиги, структураси, кристалланиш системаси) ва табиий термодинамик шароитлар (т-ра, босим, пайдо бўлган чуқурлиги ва жойи)га боғлиқ. Текширишлар натижасида изовалентли (бир хил валентли) ва гетеровалентли (ҳар хил валентли) Изоморфизмлар борлиги аниқланган. Изовалентли Изоморфизм учун оливин ми-нерали таркибидаги оксидланиш дара-жаси тенг бўлган Mg2+ ва Ғе2+ мисол бўла олади. Биринчиси форстерит (MgSiO4), иккинчиси фаялит (FeSiO4) ҳолида чексиз Изоморфизм аралашмаси ҳосил қилиши натижасида оливин минерали пайдо бўлади. Плагиоклаз гурухдцаги Са2+ билан Na+ катионларининг ўрин алмашиши гетеровалентли Изоморфизм дир. Бунда оксидланиш даражаси +1 га тенг бўлган Na+ катиони оксидланиш даражаси +2 га тенг бўлган Са2+ катиони билан ўрин алмашади. Изоморфизм аралашмалари чексиз ва чекланган бўлади. Чекланган Изоморфизмда элементлар ўзаро маълум микдордагина аралашма ҳосил қила олади. Изоморфизм ҳоди-сасидан минерал, кристалл ва рудалар таркибидаги элементларнинг қандай ҳрлатда жойлашганлигини, шунингдек, синтез усулида олинган, замонавий техникада қўлланиладиган ярим ўтказгичлар, ферромагнетиклар, пье-зо – ва сегнетоэлектриклар, люмино-форлар, лазер материаллари ва б. нинг фойдали хоссаларини аниқлашда фойдаланилади.