ИЗОНИТРИЛЛАР (изоцианидлар, карбиламинлар) — умумий формуласи RNC (бу ерда R — органик радикал) бўлган органик бирикмалар, цианид кислота ҳосилалари, нитриллар изомерларининг Изонитриллар нитрилларидан фарқи шуки, уларда CN гу-руҳи органик радикал билан азот оркали боғланган: R—NsC; нитрилларда эса органик радикал бу гуруҳ билан углерод орқали боғланган бўлиб, R— C=N тартибида жойлашган. Галогеналкиллар билан кумуш цианиднинг ўзаро алмаши-нишидан ва б. йўллар билан олинади. Mac, CH3I+AgCN->CH,NC+AgI. Оддий Изонитриллар қўланса ҳид чиқариб, тубидан қайнайдиган суюқликлардир. Изонитриллар минерал кислоталарнинг сувдаги эритмасида гидролизланиб, бирламчи аминлар ва чумоли кислота ҳосил қилади.
Изонитриллар органик синтезда муҳим оралиқ маҳсулот бўлиб, турли гетероциклик бирикмалар, пептидлар ва б. олишда, бирламчи аминларнинг сифат анали-зида қўлланилади.