ИЗООКТАН

ИЗООКТАН, (ССН3) 3—СН2(СНСН,)2 — октан изомери, триметилпентан, бензин ҳиди келадиган рангсиз суюқлик; қайнаш т-раси 99,24°, суюқланиш т-раси — 107,38°, зичлиги 692 кг/м3, 500—570° да метан ва изобутилен ҳосил қилади. Саноатда диизобутиленни ка-тализаторлар иштирокида гидрогенлаб олинади. Изооктан сувда эримайди, оддий органик эритувчиларда эрийди; бензол, метил ва этил спиртлар билан азе-отроп аралашмалар ҳосил қилади. Изооктаннинг антидетанацион хоссаларини 100 бирликка тенг деб қабул қилинган, у октан сони деб аталади. Антидетанацион хоссалари юқори бўлган бензинлар олишда қўшимча сифатида ишлатилади.

Loading...