ИЗОПРЕН (2-метилбутадиен-1,3) , СН2=С(СН3)-СН=СН2 – тўйинмаган углеводород, рангсиз суюқлик. Мол. м. 68,11, Кайнаш т-раси 34,07°, суюкланиш т-раси — 146°, спирт ва эфирда эрийди. Ўз-ўзидан алангаланади (400° да). Изопрен тўйинмаган углеводородларга хос реакцияларга киришади, осон гидрогенланади, металлорганик бирикмалар ҳосил қилади. Бирикиш ва полимерланиш И. нинг ўзига хос ре-акцияларидан ҳисобланади. Саноатда изобутиленга формальдегид таъсир эттириш, изопентанни гидрогенлаш, суюқ нефть маҳсулотларини пиролиз қилиш усуллари билан олинади. Синтетик каучук, термоэластопластлар, хушбўй ва доривор моддалар и. ч. да қўлланилади.