ИЗОПРОПИЛ СПИРТ, пропанол-2, изопропанол, (СН3) 2 СНОН — иккиламчи пропил спирт. Рангсиз суюқлик, мол. м. 60,09. Суюкланиш т-раси — 89,5°, қайнаш т-раси 82,4°. Зичлиги 785,5 кг/ м3. Сув ва органик эритувчилар билан турли нисбатда аралашади; сув билан азеотроп аралашма (кайнаш т-раси 80,2°; 87,7% И. с.) И. с. ёғ қатори бир атомли иккиламчи спиртларнинг (оддий ва мураккаб эфирлар ҳосил қилади, ОН — гуруҳини галоген ва б. билан алмаштириш мумкин) барча хоссаларини намоён қилади. Дегидрогенланганда ацетонга айланади. Сульфат кислота иштирокида ароматик бирикмалар билан конденсатланиб Изопропил спирт ҳосилаларини, мас, изопро-пилбензол, изопропилтолуол беради.
Саноатда пропиленни гидратацияга уч-ратиш йўли билан олинади. Гидратация 70—75% ли H2SO4 иштирокида 70— 80° т-ра ва 1,0—2,8 МПа босим остида ўтказилади. Хом ашё сифатида нефтни крекинг ва пиролиз жараёнида ҳосил бўладиган, таркибида 30—90% пропилендан иборат пропанпропилен фракцияси ишлатилади; аммо хом ашё сифатида соф пропилен ҳам қўлланилади, Чунки бунда ушбу жараённи паст босим остида ўтказиш мумкин. Жара-ённинг биринчи босқичида Изопропил спирт с, изопропил сульфат (CH3)2CHOSO,OH, H2SO4 ва сувдан ташкил топган мувозанат ҳолатдаги аралашма (сульфат кислотали экстракт) ҳосил бўлиб, иккинчи босқичда у сув б-н бирга қиздирилади ва ҳосил бўлган Изопропил спирт ҳайдалади. Изопропил спирт парафинларни қаво таъсирида оксидлаб ва б. усуллар билан ҳам олинади. Изопропил спирт ацетон, эфирлар ва б. органик маҳсулотлар и. ч. да, лок-бўёқ, атирупа, фармацевтика саноатида эритувчи мойлар, табиий смолалар, латекслар, антифризлар учун экстрагент сифатида қўлланилади.