ИЗОСТАЗИЯ

ИЗОСТАЗИЯ (изо… ва юн. stasios — тенг оғирлик) , изостатик мувозанат — Ер пўстияат тоғ жинсларининг мувозанат ҳолати. Ер каърининг муайян чуқурлигида (компенсация чуқурлиги 100—150 км) юқоридаги горизонтлардан бўладиган босим баробарлашади. Бунга кўра, Ер пусти, унинг нисбатан йирик (100—200 км) бўлаклари Ер пўстининг остидаги қаттиқ ва оғирроқ пластик қатламда гўё сузиб юргандек бўлиб, мувозанат ҳолатига эришади: Ер пусти айрим блокларининг зичлиги ва калинлигининг ошиши Ер пўстининг чўкишига олиб келади ва, аксинча, блоклар зичлиги ва қалинлигининг камайиши Ер пўстининг юқорига кў-тарилишига сабаб бўлади. Гравиметри-янинг ҳоз. маълумотлари, шу жумладан, чуқур сейсмик зондлаш Ер пусти йирик блокларининг кўпчилиги материк ва океанларда Изостазия шароитларига мос жойлашганлигидан далолат беради. Тектоник фаол жойлар бундан истисно.

Prev Article

ИЗОПРЕН

Next Article

ИЗОТЕРМАЛАР