ИЗОТЕРМА (изо… ва юн. therme — ис-сиклик) — термодинамик ҳолат диаграммасида системадаги изотермик жараёнтл ифодаловчи чизиқ. Термодинамик ҳолат функцияси т-ра Т босим р ва ҳажм V орқали аниқланганда Т= (Тр, V), изотермик жараёнда т-ра ўзгармас (dT= 0) бўлгани учун Изотерма тенг-ламаси қуйидагича бўлади. Идеал газ a=fS= 1/7» И. си учун юқоридаги тенгламадан гиперболани ифодаловчи pV= const тенглама олинади (қ. Бойль-Mapuomm қонуни).
Реал система И. си системанинг ҳолат тенгламасидан аниқланувчи а ва р га боғлиқ; ҳолат тенгламасини аниқлаш эса мураккаб муаммо. Расмда экспериментал Изотерма схематик тарзда тасвирланган (Г,< Т2< Гк< 7); мас, Г, = const И. си: АВ бир фазали (суюклик) ҳолат Изотермаси, ВС икки фазали (суюклик ва газсимон) ҳолат Изотермаси (изобара) ва CD бир фазали (газеимон) ҳолат Изотерма сидан иборат; ВКС чизиқ бир фазали ҳолатларни икки фазали ҳолатлардан ажратади; К — критик нуқтадан юқорида (Tk< T= const) фақат бир фазали газеимон ҳолатларнинг Изотерма лари мавжуд бўлади.