ИЗОТОНИК ЭРИТМАЛАР

ИЗОТОНИК ЭРИТМАЛАР — осмотик босими қоннинг осмотик босими б-н, шунингдек, ўсимлик ёки ҳайвон ҳужайраларидаги осмотик босим билан баравар бўлган эритмалар. Сунъий Изотоник эритмалар физиологик эритмалар деб юритилади. Тиббиёт амалиётида, шунингдек, физиологик экспериментлар (тажрибалар) ўтказишда кенг қўлланади.