ИЗОТОНЛАР

ИЗОТОНЛАР (изо… ва юн. tovos – кучланиш) — ядроларидаги нейтронлар сони бир хил бўлган турли кимёвий элементларнинг атомлари (қ. Атом ядроси). Ядроларида 3 та нейтрони бўлган 2 Не, 3Li, 4Be, 5В атомлари Изотонларга мисол бўла олади.