ИЗОТОП АЛМАШУВИ

ИЗОТОП АЛМАШУВИ — бирор эле мент изотопларининг системанинг турли фазалари (суюқ, қаттиқ ва б.), зарралари (молекула, ион) ўртасида қай-та тақсимланиши. Изотоп алмашувида моддалар таркибини сақлаган ҳолда бир изотоп шаклидан иккинчисига ўтиб туради, мас, хлорнинг оғир изотопи 37С1 билан бойитилган водород хлоридга хлорнинг одатдаги изотопи (75,53% 35С1 ва 24,47% – 17С1) аралаштирилса, Изотоп алмашуви реакцияси: Н37С1 + 35С12=Н35С1 + 35С1»С1, Н»С1+35С137С1=Н35С1+37С12 натижасияа водород хлоридда оғир изотоп камайиб, хлорда кўпаяди.

Изотоп алмашуви — бир хил атомлар ёки атом гуруҳлари орасида рўй берадиган алма-шинувнинг бир кўриниши; бундай алмашинувнинг мумкинлигини 1886 й. да Менделеев айтиб берган эди. Изотоп алмашуви реакциялари гомоген (эриган модда билан эритувчи ўртасида, газлар аралашмасида ва ҳ. к.) ва гетероген (қаттиқ ва суюқ моддалар орасида, қаттиқ катализатор юзаси билан газлар орасида ва ҳ. к.) шароитда ўтказилиши мумкин. Изотоп алмашувида реакцияга киришувчи моддалар изотоплар таркибини тенглаштиришга интилади ва бунда изотоплар мувозанати вужудга келади. Аммиак билан аммоний хлорид таркибидаги азот элементлари ўртасидаги Изотоп алмашувида аввалига ҳар икки азотнинг табиий таркиби бир хил бўлиб (I5N: I4N= 1:262), кейин эса ҳосил бўлган тузда I5N нинг микдори аммиакдагига нисбатан 3,4% купаяди. Ана шундай Изотоп алмашувини махсус фракцион колонналарда кўп марта қайтариб, I4NH4C1+I5NH3 15NH4C1+14NH3 реакцияси асосида I5NH4C1 олиш мумкин. Ана шундай йўл б-н углерод 13С, ол-тингугурт 34S, *S ва б. нинг оғир изо-топлари концентратлари олинади. Изотоп алмашуви изотоп индикаторлар сифатида қўлланиладиган моддаларга изотоп белги ки-ритиш усулларидан бири бўлиб хизмат қилади. Мас, оғир бензол C6D6 ни Изотоп алмашуви йўли билан оддий бензол С6Н6 ва оғир сульфат кислота D2SO4 дан олиш осон, оғир сульфат кислота эса ўз навбатида SO3 ни D2O да эритиб олинади.

Изотоп алмашуви имконияти ва тезлиги молекулаларнинг табиати, тузилиши, муҳит, катализаторлар ва б. га боғлиқ. Мас, фенол С6Н5ОН билан D2O ўртасидаги Н—D алмашинуви — ОН гурухда бир лаҳзада, бензол ҳалқасида эса ғоят секин боради. Бензол ҳалқасига — NO2 гуруҳи киритилса ёки D2O суюқ аммиак ND3 б-н алмаштирилса, ядродаги алмашинув жуда тезлашади. Изотоп алмашуви крну-ниятлари ва тартибини ўрганиш катта ахамиятга эга, чунки оддий кимёвий реакцияларда атомлар ва гуруҳлар ҳа-ракатчанлиги шу қонуниятларга боглик.

Изотоп алмашуви турли илмий ишларда ва саноатда кенг қўлланилади. Оғир сувни саноат миқёсида олишда дейтерийни концентрлаш Изотоп алмашуви реакцияси орқали амалга ошади.

Ад.: Радиоактивные индикаторы в химии. Основы метода, под ред. В. Б. Лукьянова, 3 изд., М., 1985.

Рустам Маърупов.

Loading...