ИЗОТОП ИНДИКАТОРЛАР

ИЗОТОП ИНДИКАТОРЛАР — изотоп таркиби билан табиий изотоплардан фарқ қиладиган ва ҳар хил жараёнларни ўрганишда белги сифатида ишлатиладиган моддалар. Кимёвий элементларнинг барқарор ёки радиоактив изотоплари Изотоп индикаторлар вазифасини бажаради. Уларни аниқлаш ва микдорини белгилаш осон. Изотоп индикаторларнинг узига хослилиги уларни ҳар қандай мураккаб системалар, жумладан, тирик организмларда моддалар алмашинуви, тақсимланиши ва ўзгаришларини кузатиб боришга имкон беради. Турли жисмларнинг, мас, металларнинг диффузия коэффи-циентини топишда, тупроқдаги элементларнинг ўсимлик танасига синги-шини, ҳайвон ва ўсимлик тўқималаридаги ҳаёт фаолиятини кузатишда ҳам Изотоп индикаторлардан фойдаланиш қулай. Изотоп индикаторлар усули бир элемент турли изотопларининг кимёвий хоссалари деярли бир хил бўлишига ва, айниқса, радиоактив изо-топларни аниқлаш осонлигига асосланган. Бу усулдан фойдаланишда белгили атомларнинг қайта тақсимланишига (демак, бирикманинг белгини йўқотишига) сабаб бўла оладиган изотоп алмашуви реакцияларини, баъзан жараённинг боришига радиоактив нурнинг таъсир этишидан келиб чиқадиган радиацион эффектни ҳисобга олиш зарур. Белгили изготоп сифатида ишла-тиладиган изотоп ўрганилаётган бирикма таркибига киритилади.

Изотоп индикаторлар усулини 1913 й. венгриялик кимёгарлар Д. Хевеши ва Ф. Панетлар таклиф этган. Бирикма молекуласидаги турли атомларнинг қандай боғланганлигини аниқлашда ҳам Изотоп индикаторлар усули тат-биқ этилади. 270 дан ортиқ барқарор ва 1000 дан ортиқ радиоактив изотоплар маълум. Кўпинча 2Н, 13С, I5N, I8O ва б. барқарор изотоплар сифатида қўлланилади. Улар табиий изотоплар аралашмасидан турли усуллар (ҳайдаш, диффузия, термодиффузия, изотоп алмашуви, электролиз) билан олинади.

Радиоактив изотопларни танлашда уларнинг ядровий тавсифи, ярим емирилиш даври, тури ва нурланиш энергиясидан фойдаланилади. Сунъий радиоактив изотоплар сифатида 3Н, 19С, НР, 35S, 45Ca, 5lCr, 59Fe, мСо, 89Sr,»5Zr, 95Nb, IO0Ag, I3II ва б. ишлатилади.

Кристалларда аралашма бир текис тарқалганлигини, ўсимликларда фосфорнинг қаерда йиғилишини, аналитик ва технологик схемаларни текширишда, организмда моддалар алмашинуви ва тезлигини, ўғитларнинг сама-радорлигини аниқлашда, миқдорий анализда, турли жараёнлар механизмини аникдашда Изотоп индикаторларнинг аҳамияти катта. Техникада домна ва б. печларда газларнинг ҳаракатини, эритиш печларида турли элементлар (олтингугурт, кремний, фосфор, марганец ва б.)нинг металл билан тошқол орасида тақсимланишини ўрганишда Изотоп индикаторлар қўл келади.

Ад: Радиоактивные индикаторы в химии. [Основы метода, под ред. В. Б. Лукьянова] Зизд., М., 1985.

Ашраф Эминов.

Loading...