ИЗОТОПЛАР

ИЗОТОПЛАР (изо… ва юн. topos — жой, ўрин) — битта кимёвий элементнинг тартиб рақамлари тенг, ат. м. лари ҳар хил бўлган атом турлари. Изотопларнинг атом ядросидаги протонлар сони тенг, ней-тронлар сони эса ҳар хил (атом қоби-ғидаги электронлар сони ҳам тенг) бўлганлиги сабабли уларнинг физик ва кимёвий хоссалари деярли бир хил бўлади. Элементнинг Изотоплари ядро зарядига, атом ядросидаги нейтронлар сонига, бинобарин, ат. м. га қараб бир-биридан фарқ қилади. Элементларнинг Изотоплари кимёвий элементлар даврий системасида айни бир жойда туради. Мас, водороднинг учта изотопи бор: водород, дейтерий ва тритий. Буларнинг ҳаммаси даврий системада биринчи ўрин (битта катак)да жойлашган. Ядродаги нуклонлар сони бир хил бўлган атомлар Изотоплардан фарқ қилиб изобара-л а р , ядросидаги нейтронлар сони бир хил бўлган атомлар эса изотонлар деб аталади. Оддий водород атомида битта протон ва иккита нейтрон бўлса, ядроси мураккаблашади, ат. м. 2 га тенг бўлади, бироқ ядро атрофида битта электрон айланаверади. Бу водород атоми бўлсада оғир водород — дейтерий атоми деб аталади. Оғир водороднинг кислород билан бирикиш реакциясидан оғир су в олинади.

Дейтерий ядросига битта нейтрон қўшилса, ўта оғир водород — тритий, унинг кислород билан реакцияси натижасида сув ҳосил бўлади. Дейтерий ва тритий водороднинг огир Изотоплари, улардан ҳосил бўлган сувлар кимёвий хоссалари жиҳатдан оддий сувдан фарқ, қилмасада, физик хоссалари билан бир-биридан кескин фарқ қилади. Табиатдаги купчилик кимёвий элементлар аралаш Изотоплардан иборат, деярли ҳамма элементларда Изотоплар мавжуд. Мас, симоб 7 та, қалай 10 та, уран эса 3 та изотопга эга. Ҳозиргача 280 га яқин барқарор ва 2000 дан ортиқ радиоактив Изотоплар маълум. Сунъий Изотоплардан тинчлик ва ҳарбий мақсадларда ёнилғи сифатида фойдаланилади.

Loading...