ИЗВЕСТИЯ

«ИЗВЕСТИЯ» («Ахборот») — РФда чикадиган умуммиллий газета. Москвада ҳафтада 5 марта рус тилида нашр этилади. Газ. нинг 1сони 1917 й. 28 фев. (13 март)да Петроградда чиққан. «Известия» шўро тузуми даврида коммунистик партия ва Совет ҳукумати қабул қилган қарор ва ҳужжатларнинг бажарилишини мафкуравий жиҳатдан таъминловчи қудратли восита бўлган. Шўро тузуми тугагач (1991 й. охиридан), Россия Федерациясининг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий ҳаётига оид ислоҳот ва ўзгаришларнинг бажарилишини таъминлашга мўлжалланган йўналиш олди. Адади 234.500 (2002).