ЖАА

ЖАА — ўзбек кирилл алифбосининг саккизинчи ҳарфи. Ундош, жарангли, тил олди, портловчи товуш. Сўз бошида (жийда, жар, жайран), ўртасида (гижда, ажрим) ва сўз охирида (бож, тож) кела олади. Қипчоқ шеваларида адабий тилдаги «й» ўрнида (йўл-жўл, йомон-жомон) келади. Ўзлаштирилган сўзларда сирғалувчи ҳолатда сўз бошида (журнал), ўртасида (аждар) ва охирида (гараж) учрайди. Туб ўзбекча сўзларда сўз охирида қўлланилмайди. Туркий халқлар, шу жумладан ўзбек халқи учун умумий бўлган ёзувларда Ж ҳарфи ўзига хос шаклда бўлган.

Loading...