ЖАБРА ОРҚАЛИ НАФАС ОЛУВЧИЛАР

ЖАБРА ОРҚАЛИ НАФАС ОЛУВЧИЛАР (Branchiata) — бўғимоёқлилар кенжа типи; 1 синф — қисқичбақасимонларни ўз ичига олади. Бирламчи сув ҳайвонлари, айрим турлари қуруқликда яшашга мослашган. Одатда жабралар орқали нафас олади. Жабра орқали нафас олувчилар жабраси оёклари эпиподат ўсимтаси ёки шаклан ўзгарган оёқлар ҳисобланади. Жуда майда турларида жабра бўлмаганлиги учун тана юзаси орқали нафас олади. Қуруклиқда яшашга мослашган айрим турлари (заҳкашлар) да ўзига хос трахеялар бўлади. Жабра орқали нафас олувчиларнинг бошида 2 жуфт мўйловлар — антеннула ва антенналар бўлади. Шунинг учун уларни баъзан 2 жуфт мўйловлилар (Dian-tennata) деб ҳам аталади.

Prev Article

ЖАББОРОВ

Next Article

ЖАБҒУКАТ