ЖАБРА

ЖАБРА (branchtae) , ойқулоқсув ҳайвонларининг газ алмашинув органи. Келиб чиқиши ва тузилиши ҳар хил бўлган тана ўсимтасидан иборат. Жабрада қон (ёки лимфа) томирлари қалин тўр шаклида тармоқланган. Томирларнинг юпқа девори орқали қон ёки тана суюклигидан атроф муҳитга СО2 ажралиб, ундан О2 ютилади. Ҳалқали чувалчанглар Ж. си жуда оддий тузилган бўлиб, параподийларида (эркин ўрмалаб яшовчилар) ёки бошида (най ичида яшовчилар), кўпчилик юксак қисқичбақасимонларда эса кўкрак оёқлари асосида ёки танасининг икки ёнида жойлашган. Ҳашаротлар сувда яшайдиган личинкаларининг трахея Ж. лари юпқа деворли ўсимтадан иборат бўлиб, тананинг ҳар хил жойида ўрнашган ўсимтага учи берк трахея найчалари кириб туради. Моллюскалар Ж. си ктенидий ёки пластинкасимон. Игнатерилиларники (денгиз типратиканлари ва юлдузлари)ники ичи суюқлик билан тўлган тери ўсимталаридан иборат.

Сувда яшовчи хордалилар ҳалқуми деворида бевосита ёки жабра олди бўшлиғи орқали ташқи муҳитга очиладиган Жабра ёриклари бўлади. Ичак билан нафас олувчилар, қобиклилар ва бош қутисизлар Жабра ёриклари оралиғидаги тўсиқ қон капиллярлари билан таъминланган. Жабра ёриқлари орқали сув билан қон ўртасида газ алмашинуви рўй беради. Баликдар Жабра ёриклари Жабра ёйлари билан тўсилган. Тоғайли баликлар Жабра ёйларида Жабра вараклари жойлашган. Суякли ва айрим тоғайли баликлар Жабра вараклари 2 қатор бўлиб сиртдан Жабра қопқоқлари билан ёпилган. Бу қопқоқлар оғиз билан бир вақтда очилиб ёпилади. Жабра вараклари сиртидаги юпқа бурмалар Жабранинг нафас олиш юзасини кенгайтиради. Фаол сузадиган баликлар Жабра юзаси кам ҳаракат балиқларга нисбатан анча кенг. Сувда ва қурукликда яшовчилар личинкаларида ташқи Жабра бўлади. Жабра сувтуз алмашинуви, сув ва туз ионларини шимиб олиш ва ажратишда ҳамда аммиак ва мочевина ионларини ажратиб юборишда муҳим аҳамиятга эга.

Loading...