ЖАБРАОЁҚЛИЛАР

ЖАБРАОЁҚЛИЛАР (Branchiopoda) – энг содда тузилган қисқичбақасимонлар кенжа синфи. Боши (протоцефалон) кўкрак бўғимлари билан қушилмаган. Фасеткали кўзи ва науплиус кўзчаси бор. Баргсимон кўкрак оёклари сузиш, нафас олиш ва озиқни оғзига ҳайдаш учун хизмат қилади. Қорни оёқсиз, айри билан тугайди. 740 га яқин тури бор. Чучук сувда яшайди, денгизларда кам учрайди. Метаморфоз орқали ривожланади. Личинкаси — науплиус, метанауплиус 2 туркум: баргоёқлилар (Phyllopoda) ва Жабраоёқлилар (Anostraca)ra бўлинади. Жабраоёқлилар турларининг танаси чўзиқ, уз. 5 мм дан 3 см, баъзан 10 см гача. Кўкрак сегментлари (11, баъзан 17—19), одатда бир жуфтдан оёкларга эга. 180 тури маълум. Жабраоёқлилар кенг тарқалган, чучук сув ҳавзалари, кўлмак сувларда яшайди. Фақат артемия шўр ва шўрланган сувли ҳавзаларда учрайди. Жабраоёқлилар — микроскопик сув ўтлари, детрит билан озикланади. Кўпчилиги дастлаб тухумини тухум халтасига қўяди, сўнгра сувга чиқаради. Тухумлари сув тубига чўкиб, ривожланади. Улар узоқ, вақт давом этадиган қурғоқчиликка ва ҳароратнинг кенг чегарада ўзгариб туришига чидамли; шамол орқали тарқалиши мумкин.

Loading...