ЖАБРОИЛ — исломда тўрт бош фариштадан бири (Микоил, Исрофил, Азроил билан бирга). Диний ақидага кўра, Аллоҳ иродасини пайғамбарларга етказиб, ваҳий келтирувчи (хабар берувчи), самовий офатларни ер юзида ижро қилувчи фаришта; барча пайғамбарларга худо тарафидан келадиган ваҳийлар фаришталар улуғи Жаброил (ас) орқали келади. Ж. Аллоҳнинг иродаси билан Муҳаммад (сав)га Қуръон оятларини етқазиб берган. Қуръони каримда Жаброил «муқаддас руҳ», «олижаноб элчи» номи билан тилга олинади.
Жаброил христианликда Гавриил номи билан маълум.