ЖАДЕИТ (испанча ijada — ён) — силикатлар синфига мансуб минерал, кимёвий формуласи (NaAlSi2O6). Моноклин сингонияли. Ранги яшил, кўкимтир ва оқ, шишасимон ялтироқ. Қаттикутиги 6,5—7. Зичлиги 3200—3500 кг/ м3. Метаморфик жинсларда, баъзан контактметасоматик ишқорли жинсларда учрайди. Жадеит Мьянма ва АҚШ (Калифорния), Қозоғистон, Тожикистон (Помир), РФ (Қутбий Урал, Ғарбий Саян тоғлари) ва б. жойларда топилган. Ўзбекистонда метаморфик жинсларда учрайди. Жадеитдан заргарлик ва бадиий безак буюмлари тайёрланади.