ЖАЪФАРОВА Турсунхон Йўлдошевна

ЖАЪФАРОВА Турсунхон Йўлдошевна (1915.15.8, Наманган – 1997.17.3, Тошкент) — Ўзбекистoн халқ артиста (1952). 1931—40 й. ларда Наманган вилоят мусиқали драма ва комедия театрида, 1941 й. дан Муқимий театрида актриса. Энг яхши роллари: Ҳалима («Ҳалима»), Лайли («Лайли ва Мажнун»), Гулсара («Гулсара»), Нурхон («Нурхон»), Офтобхон («Офтобхон»), Ин Сен («38-параллел жануброғида»), Рисолат («Тошболта ошиқ»), Нодира («Нодира»), Тўлғаной («Момо ер»), Лутфи хода («Она қизим»), Зуҳра, Мастура сатан г, («Паранжи сирлари»), Биби («Гули сиёҳ») ва б. Ж. ижоди кучли драматизм, аниқ саҳна ҳаракати, ёрқин ифодавийлик, бадиий тугал талқини б-н, қахрамонларининг маънан бойлиги, аёллик назокати-ю, фикру мулоҳазасининг теранлиги, ўзига хослиги билан ажралиб туради. Жаъфарова бир қанча фильмларда ҳам суратга тушган: Хола («Учрашув»), она («Ўн уч терак кўчаси»), Буви («Шашмақом»; «Бувимни қайтаринг»), Фармонбиби («Келинлар қўзғолони») ва б. шулар жумласидан.

Loading...