ЖАҒАЛБАЙЛИ

ЖАҒАЛБАЙЛИ, жағалбой — 1) ўзбек уруғларидан бири. 19-а. нинг бошида ўзбекларнинг қипчоқлар, найман, қурама ва б. қабилалари таркибида учрайди. Ўрта асрларда аслида қабила бўлган. Жағалбайли ўзаро курашлар натижасида емирилиб, кичик-кичик гуруҳларга бўлиниб кетган. Кейинчалик Жағалбайлига мансуб кишилар бир қанча қабила ва халқлар таркибига қўшилиб, ўз номини сақлаб келганлар. Жағалбайлининг катта бир қисми қипчоқлар таркибида қолиб, Амир Темур ва унинг ворислари даврида (14—15-а. лар) Дашти Ҳипчоқдан Мовароуннаҳрга ва Шим. Афғонистонга кўчиб келиб ўрнашган. 19-а. нинг 70-й. ларида Жағалбайлининг катта бир гуруҳи Афғонистондан Самарқанд вилоятининг ҳоз. Пастдарғом туманига келиб ўрнашди. Ўзбекистон ҳудудидаги Жағалбайлилар ўзбек халқи таркибига сингиб кетган;

2) қозоқларнинг Кичик жуз таркибига кирган уруғ номи.

Loading...