ЖАҲОН БАНКИ

ЖАҲОН БАНКИ — халқаро молия муассасаси. Таркибига БМТнинг ихтисослашган муассасаси мақомига эга булган 3 мустақил халқаро молия ин-ти (Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси) киради. Баъзи адабиётларда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки норасмий ҳолда Жаҳон банки деб ҳам аталади.

Loading...