
ЖАҲОН ҲАМЖАМИЯТИ
ЖАҲОН ҲАМЖАМИЯТИ — жаҳонда мавжуд давлатларнинг ҳозирда инсоният олдида турган глобал муаммоларни ҳамкорликда ҳал қилишда, умўмий мақсад йўлида фаолият кўрсатишда бирлигини англатувчи тушунча. Ж. ҳ. барча давлатларнинг суверен тенглиги халқаро ҳўқуқий тамойилига асосланган. Жаҳон ҳамжамияти халқаро ҳўқўқда ташкилот ҳисобланмайди. Жаҳон ҳамжамиятини акс эттирувчи универсал ташкилот — Бирлашган Миллатлар Ташкилотидир. Ўзбекистoн 1992 й. 2 мартдан БМТнинг тенг ҳуқуқли аъзоси ҳисобланади. Ўзбекистoн Республикаси Конституциясининг 17-моддасида белгиланишича, «Ўзбекистон Респўбликаси халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъектидир». Ўзбекистон Республикаси ўзини Жаҳон ҳамжамиятининг бир қисми, деб билади, у инсоният олдида турган муаммоларни ҳал қилишда фаол иштирок этади.