ЖАКАРТА — Индонезиянинг пойтахти. Ява о. нинг шим.-ғарбий соҳилида, Чиливунг дарёсининг Ява денгизига қуйилиш жойида. Иьутими тропик экваториал; йиллик ўртача т-ра 27°. Йилига 1800 мм ёғин ёғади; ҳавонинг намлиги 80%. Аҳолиси 9,5 млн. киши (1996). 16-а. бошида ҳозирги Жакарта ўрнида Тажаждаран князлигининг Сундакелапа порт шаҳри бўлган. 1527 й. да уни Бантам князлиги эгаллаган ва шаҳар Жаякерта (улкан қалъа) деб аталган. 17-а. да голландларнинг Ост-Индия компанияси босиб олиб вайрон қилган. 1619 й. да голландлар шаҳар ўрнида Батавия қалъасини қурганлар. Кейинчалик унинг атрофида шаҳар вужудга келиб, 1945 й. гача генерал губернатор кароргоҳи ва мустамлака маркази бўлган. 1945 й. 17 авг. дан мустақил Индонезия давлатининг пойтахти. Голландия агрессияси вақтида (1946—49) пойтахт вақтинча Жокьякартага кўчирилди; 1949 й. дан Батавия яна Ж. деб атала бошлади.
Жакарта — мамлакатнинг йирик иқтисодий маркази. Озиқ-овқат (чой, кофени қайта ишлаш, шоли оклаш, ун тортиш, ёғ, балиқ консервалаш ва б.), каучукка ишлов бериш, резина ва кўн пойабзал, тўқимачилик, металлсозлик ва машинасозлик корхоналари, механика устахоналари, кема верфи, автомобиль йигув з-ди ва б. бор. Ҳунармандчилик кадимдан ривожланган.
Жакарта — халқаро денгиз ва ҳаво йўлларининг тугуни. Халқаро Кемайоран аэропорти бор. Жакарта порти (Танжунгприок аванпорти) орқали четга каучук, чой, кофе, хинин, шакарқанд ва б. чиқарилади; четдан кўпроқ саноат ускуналари келтирилади. Меъморий ёдгорликлардан Пенанг дарвозаси (1671), черков (1695), шаҳар бошқармаси биноси (1710—12), 17 — 18-а. ларда қурилган бинолар, канал ва кўприклар ва б. сакланган. Замонавий бинолардан спорт мажмуаси (1956—62), марказий госпиталь (1962—63), Президент саройи (19—20-а. лар), Мустақиллик монумента (1964) Жакартанинг янги қурилган қисмида жойлашган. Жакартада давлат ун-ти, бир неча хусусий ун-тлар, Миллий техника ин-ти, Фанлар ин-ти, Маданият инти, кутубхоналар, музейлар, Картиналар галереяси, театрлар ва б. бор.