ЖАККАРД МАШИНАСИ

ЖАККАРД МАШИНАСИ — тўқув ста ногининг ҳомуза (зев) очиш механизми. Йирик гулли ва катта раппортли газламалар (мае, дастурхон, адёл, чойшаб, дераза парда ва б.) тўқишда қўлланилади. Француз механиги Ж. М. Жаккард кашф этган(1808). Жаккард машинаси асосан икки қисм: кўтариш механизми ва гул (нақш) механизмидан иборат. Ҳар қайси танда ипини ёки танда иплар дастасини алоҳида йўналтиришга имкон беради. Унда арқоқ ипи бир-биридан мустақил ҳаракатланадиган илмоқлар ёрдамида кўтарилади. Жаккард машинасининг бошқа ҳомуза очиш машиналаридан фарқи шундаки, унинг ёрдамида танда иплари қисмлар бўйича эмас, балки ҳар бири алоҳида кўтарилади ва туширилади. Жаккард машинаси бир кўтарилмали ва икки кўтарилмали бўлиши мумкин. Бир кўтарилмалисида очиқ ёки ёпиқ, икки кўтарилмалисида очиқ ёки ярим очиқ ҳомуза, яъни газлама тўқиш учун танда ипларининг бир қисми кўтарилиб, иккинчи қисми пастга тушиб турганда бўшлиқ ҳосил бўлади. Унга моки ёрдамида арқоқ иплари ташланади. Кўтариш механизми асосан пичоқ ва илгаклардан иборат бўлади. Жаккард машинаси асосан 400, 600, 800, 1320 ва ундан кўп илгакли бўлиши мумкин (қ. Тўқувчилик).

Loading...