ЖАКСОН Сидней Львович

ЖАКСОН Сидней Львович (1886.14.4, Нью-Йорк — 1966.5.1, Тошкент) — боксчи, хизмат кўрсатган спорт устози (1938). 1-жаҳон урушидан олдин АҚШнинг кучли боксчиларидан бири саналган. Нью-Йорк терма жамоасининг аъзоси сифатида Россияга келди, уруш туфайли ватанига қайтиб боролмади. 1922 й. дан умрининг охиригача Тошкентда яшади. Бу ерда биринчи бокс тўгараги ташкил этди ва Ўзбекистонда спортнинг бу тури ривожланишига катта ҳисса қўшди. Республика терма жамоасининг доимий мураббийси сифатида бокс бўйича юзлаб спорт усталари тайёрлади. 1938—42 й. ларда Тошкент педагогика ин-тида ўқиди, сўнгра шу ерда инглиз тилидан даре берди. Ўзбекистонда Жаксон хотирасига бағишлаб анъанавий халқаро бокс мусобақалари ўтказилади.