
ЖАКУБЕК БАРЛОС
ЖАКУБЕК БАРЛОС, амир Жоку, тўлиқ исми Жакубек ибн Муборак ибн Тўғон ибн Қодон ибн Шаръа ибн Қарочор нўён (7—1384) — барлос уругининг йирик бекларидан. Амир Темурнинг кариндоши, сафдоши ва қайнотаси, хос кишиси. У 1371 й. Зинда Чашмнинг Амир Темурга карши уюштирган фитнасини бостирган. Шу вокеадан бир оз кейин Амир Темур уни Кобул ш. ва вилоятининг ҳокими этиб тайинлайди. 1384 й. бошида у Кобулда вафот этганидан сўнг соҳибқирон унга тааллуқли Кобулистон мулкини ўғли Жаҳоншоҳ баҳодурта ва кейинги авлодларига мулк қилиб беради.