ЖАЛА

ЖАЛА — шиддат билан ёғадиган қисқа муддатли атмосфера ёғини; кучли ёмғир. Баъзан, хўл қор, қор учқунлари аралаш ёғади. Жаланинг ёғиш жадаллиги ҳар соатда 100 мм гача етади. Жала булутдан эмас, балки атмосферадаги совуқ фронтда (қ. Атмосфера фронтлари) жойлашган нобарқарор ҳаво массаларидан ёки конвекция натижасида ёғади. Халқ хўжалигига, айниқса қ. х. га зарар етказиши, сув тошқинларига сабаб бўлиши мумкин.