
ЖАЛАНДҲАР
ЖАЛАНДҲАР, Жалландар — Ҳиндистоннинг шим.-ғарбидаги шаҳар. Панжоб штатида. Биас ва Сатлаж дарёлари оралиғида, Кичик Осиё я. о. ва Марказий Осиёдан Ҳиндистонга бориладиган муҳим қадимий карвон йўлида вужудга келган. Аҳолиси 520 мингдан зиёд киши (1990-й. лар ўрталари). Транспорт йўлларининг муҳим тугуни. Штатнинг йирик савдо маркази. Тўқимачилик, озиқовқат, металлсозлик, кўнчилик корхоналари бор. Спорт буюмлари, ўйинчоқлар ва бадиий ҳунармандчилик буюмлари ишлаб чиқарилади.
Абдуҳафиз Жалилов. Калонтаров уйининг шифти (Самарқанд. ш.).