ЖАЛАТОРСОЙ — Самарқанд вилояти Қўшработ туманидаги сой. Қаламжарсой (Селсой)нинг ўнг ирмоғи. Нурота тоғ тизмасининг тармоғи — Қоранкўл тоғларининг жан. ён бағридаги булоқлардан бошланадиган 30га яқин майда ирмоқнинг қўшилишидан ҳосил бўлади. Жалатор қишлоғи ёнида Жалаторсойга чапдан уз. 9 км бўлган Ойдинсой қўшилади. Қуйи оқимда Жўшсой ҳам дейилади. Уз 21 км, ҳавзасининг майд. 71 км2. Оқмачит қишлоги ёнида Каттасой билан қўшилиб, Қаламжарсойни ҳосил қилади. Жалаторсой асосан мавсумий қор, ёмғир ва булоқ сувларидан тўйинади. Йиллик оқимининг 60—70% фев. —апр. да оқиб ўтади, бошқа вактларда суви жуда камайиб кетади, баъзан қуриб қолади. Ўртача йиллик сув сарфи 120—150 л/сек.