ЖАЛИЛОВ

ЖАЛИЛОВ Остон (1937.17.9, Нарпай тумани) — селекционер генетик олим, Ўзбекистoн ФА акад. (2000). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1989), Қ. х. фанлари д-ри (1981), проф. (1991). ТошДУ биол.-тупроқшунослик ф-тини тамомлаган (1961). Ўзбекистoн ФА Ядро физикаси ин-тида катта лаборант (1962-63), Ўсимликлар экспериментал биол. си ин-тида кичик илмий ходим (1963 — 71), катта илмий ходим (1971—75), ғўза гетерозиси ва амалий селекцияси лаб. си мудири (1975 й. дан), Ўзбекистон ФА «Биолог» ИИБ бош директори (1991—97). 1997 й. дан Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси ин-тида селекция ва уруғчиликнинг генетик асослари бўлими бошлиғи.

Илмий ишлари радиацион нурланишнинг ғўза генетик аппаратига таъсирини ва шу йўл билан олинадиган фойдали йўналишдаги мутацияларнинг наслдан наслга ўтишини ўрганишга бағишланган. Жалилов селекция ишларида нурланишдан фойдаланиш усулини таклиф этди. Бу усул кейинги авлодлардаги айрим белгиларни барқарорлаштириш, мутантларнинг қимматли хусусиятларини саноат навларининг хўжалик потенциали билан чатиштириш, селекция муддатини 2—3 йилга қисқартириш имконини берди. Жалилов 15 дан ортиқ ғўза навларини яратди, улардан 5 тасирлаштирилган ва катта майдонларда экилади (АН-Самарқанд-2, Самарқанд-3, Фарҳод, Оқолтин, Юлдуз ва б.).

Ас: Использование радиомутантов в селекции хлопчатника, Т., 1979; Генетические аспекты фотосинтеза и адаптивности хлопчатника, Т., 1996 (С. М. Газиянц билан ҳамкорликда).