ЖАЛИЛОВ

ЖАЛИЛОВ Қули (1890 — Самарқанд — 1960) — ганч ўймакори, бинокор. Отаси уста Абдужалил билан бирга ишлаган. Бухорода яшаб амакиси уста Абдумаликдан ҳунар ўрганган, Амир мадрасаси қурилишида қатнашган (1900 — 15). Самарканд ва унинг атрофида бир қатор жамоат бинолари (Самарқандда ЎзДУ корпуслари, мактаб, касалхона, ҳаммомлар) қурган. Самарқанддаги меъморий обидалар (Улуғбек мадрасаси, Шердор Мадраса, Амир Темур мақбараси ва б.)ни таъмирлашда қатнашган. Туркистондаги Хўжа Аҳмад Яссавий мажмуаси (1939— 40)ни таъмирлаш ва консервация қилиш ишларини бажарган. Навоий театрининг Самарканд хонаси (1946—47), Муқимий театрининг томоша зали (1948)ни безаган. Ганч ўймакорлиги билан безатилган намоёнлар яратган (1940, Ўзбекистoн давлат санъат музейида сақланади).

Prev Article

ЖАЛИЛОВ

Next Article

ЖАЛЛОБ