Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

ЖАЛИЛОВ

ЖАЛИЛОВ Абдуҳафиз (1869 — Самарқанд — 1954) — дурадгор, ёғочсоз уста, наққош. Самарқанд меъморлик мактабининг вакили. Дастлаб уста Неъматдан ҳунар ўрганган. Синчли уй қуриш, эшик, сандикларга безаклар ясаш, ислoмий нақшлар чизишга моҳир бўлган. Уста Файзулла билан бирга ишлаган, уста Абдуқодир муҳандис Боқиев гуруҳида ишлаб, ундан муқарнас ва гyрyҳ тузиш сирларини пухта эгаллаган. Самарқанддаги Калонтаров уйи (ҳоз. Ўзбекистон халқдари маданияти ва санъати тарихи музейи биноси), Хўжа Аҳрор масжидининг мураккаб шаклли шифтларини ишлаган, Хўжа Юсуф масжиди ва б. жамоат биноларини қурган, безаган.

Prev Article

ЖАЛАТОРСОЙ

Next Article

ЖАЛИЛОВ