ЖАЛИЛОВЛАР

ЖАЛИЛОВЛАР — ўзбек санъаткорлар оиласи. Жалилов Тўхтасин (1895, Андижон — 1966.10.5, Тошкент) — аpдокли созанда (ғижжакчи) ва бастакор, ўзбек мусиқали драма жанри асосчиларидан. Ўзбекистoн халқ артисти (1937). Уста Офоқ Охун ва Муҳаммад Усмон танбурчидан таълим олган. 1918—20 й. ларда ташвиқот бригадасида хонанда ва созанда. Миллий мусиқа тўгараги (1923—26), Андижон мусиқали драма театри (1929— 34), Тошкентдаги Ўзбек давлат мусиқали театри (1934—36), Ўзбек давлат филармониясининг ашула ва раке ансамбли (1937—40), Муқимий театрида бадиий раҳбар (1940—52), мусиқа раҳбари (1952-66).

1927—29 й. ларда F. Зафарийнинг «Ҳалима», К. Яшиннинг «Уртоқлар», С. Абдулланинг «Ойхон», 1935 й. да К. Яшин ва М. Муҳамедовнинг «Гулсара» пьесаларига, ўзбек санъати декадаси (Москва, 1937)да кўрсатилган «Сайил» ва «Колхоз тўйи» томошаларига ўзбек мусиқа мероси намуналарини мослаштирган ва мустақил мусиқа номерлари яратган. «Тоҳир ва Зуҳра» (С. Абдулла либреттоси, 1940), «Нурхон» (К. Яшин, 1942) каби асарлари мусиқали драма жанрининг юксак намуналарига айланган. А. С. Пушкиннинг «Руслан ва Людмила» достонидаги «Бағишлов» матнига Жалиловлар яратган романс бастакорлик ижодиётидаги камёб асардир. 2-жаҳон уруши йилларида Т. Содиқов, М. Бурҳонов ва б. композиторлар ҳамда бастакор Н. Ҳасанов билан биргаликда «Ўзбекистон қиличи» (1942,29 апр.) концерт-спектаклига мусиқа яратган. Урушдан кейинги йилларда «Муқимий» (С. Абдулла, 1949), «Равшан ва Зулхумор» (К. Яшин, 1957) мусиқали драмаларини Г. Мушель, «Алпомиш»ни (С. Абдулла, 1949) Б. Надеждин, «Ғунчалар»ни (3. Фатхуллин, 1945) Б. Бровцин, сўнгги мусиқали драмаси — «Фарғона ҳикояси»ни (Ҳ. Ғулом, 1962) Б. Зейдман билан ҳамкорликда яратган. Б. Бровцин билан «Тоҳир ва Зуҳра» мусиқали драмаси асосида яратилган шу номдаги опера (1949, 2-таҳрири 1955) ва операбалет ҳам муаллифи. Жалиловлар жами 40 дан ортиқ мусиқавий саҳна асарлари яратишда қатнашган. «Ойхон», «Тоҳир ва Зухра», «Алпомиш» мусиқали драмалари қатор республикаларда ва чет элларда саҳналаштирилган. Ўзбек мумтоз шоирларидан Навоий, ФурқатБаҳор айёмида»), Муқимий («Гулистоним менинг») ва б. ғазалларига басталаган ашулалари, «Сигнал» (халқ сўзи), «Довруқ» (К. Аҳмадий шеъри), «Азиз Ватаним» (Ҳабибий), «Кокилинг» (С. Зуннунова), «Ялла» ва «Уйнасин» (Уйғун) каби қўшиқлари оммавийлашиб кетган. С. Абдулла шеърига басталаган «Тўйлар муборак!» қўшиғи никоҳ тўйларининг албат асарига айланган.

1925—27 й. ларда Ўзбек концерт-этнографик ансамблининг Қозон, Москва, Ленинград, Боку ш. лари бўйлаб ва чет эл (Париж, Берлин)да берган концертларида фаол қатнашган. Халқ рақслари жаҳон фестивали (Лондон, 1935)да иштирок этиб, Олтин медалга сазовор бўлган. Эронга гастролга борган концерт бригадасининг ўзбек группасига раҳбарлик қилган (1942). Шогирдлари: С. Калонов, К. Жабборов, F. Тошматов, М. Мирзаев, Д. Зокиров ва б. Катта қизи Эътибор Жалилова — Ўзбекистон халқ артисти, ўғиллари Деҳқон Жалилов — Ўзбекистонда хизмат курсатган санъат арбоби, оммавийлашган — «Айлагач» (Навоий) каби ашулалар муаллифи Холхўжа (1919—71) ва моҳир созанда Салоҳиддин Тўхтасиновлар — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар, кичик қизи Холида Жалилова — хонанда-педагог. Ўзбек давлат филармониясининг ўзбек халқ чолғу асбоблари оркестрига Тўхтасин Жалилов номи берилган (1967).

Эътибор Жалилова Офтобхон ролида («Офтобхон»).

Ас: Музикали драмалардан парчалар, Т., 1958; Танланган асарлар, Т., 1968; Қўшиқлар гулдастаси, Т., 1989.

Ад.: Акбаров И., Тўхтасин Жалилов, Т., 1978.

Loading...