ЖАЛЛОБ

ЖАЛЛОБ (араб.) — савдогар, олиб сотар. Асосан, чорва моллари, шунингдек, туя ва йилқи билан савдо қилган. Улар Туркистон шаҳар ва вилоятларига бориб, чорва молларини арзонга олиб, мол кам ҳамда қиммат бўлган бозорларда фойдасига сотиб катта бойлик орттирганлар. Жаллоблар кандай мол сотишига қараб «қўй Ж.», «от Жаллоб» каби номлар билан аталган.

Loading...