ЖАЛОЛОБОД — Афғонистоннинг жан.-шарқидаги шаҳар, Нангарҳор вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси 65 минг киши чамасида. Кобул — Пешовар (Покистон) автомобиль йўлидаги муҳим транзит ва савдо тақсимот маркази. Кобул дарёси водийсидаги йирик воҳа (шакарқамиш, цитрус мевалар, хурмо, ғалла етиштирилади) маркази. Жалолободда йирик ирригация системаси қурилган. Ун-т бор.